16:31 / 08.11.2016
6 683

UMS 4G LTE Интернети қўлланилиш соҳаларини кенгайтирмоқда

UMS 4G LTE Интернети қўлланилиш соҳаларини кенгайтирмоқда

UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори ва Uzreport TV телеканали Ўзбекистонда илк бор 4G LTE Интернетини қўллаган холда жонли телетрансляцияни ўтказди.

Жонли телетрансляция Тошкент шаҳрида 3-4 ноябрь кунлари ўтказилган “Медиа, реклама ва замонавий технологиялар” халқаро форуми иш доирасида бўлиб ўтди. Форумда ўтказилган ихтисослаштирилган кўргазма ҳақидаги тўғридан-тўғри репортажни минглаб телетомошабинлар кўришга муваффақ бўлишди. Эътиборлиси шундаки, Ўзбекистонда илк бор телевидениеда видео кетма-кетликни узатиш учун анъанавий спутник алоқаси воситалари эмас, мобил Интернет каналларидан фойдаланилди.

Бундан ташқари, ихтисослаштирилган кўргазмада UMS янги мобил маҳсулот ва хизматларини тақдим этди. Тадбир иштирокчилари ва меҳмонлари компания стенди олдида алоқа, мобил Интернет ва бизнес-хизматлар ҳақида маълумотлар олишди ҳамда замонавий гажетлар билан танишиб чиқишди.

UMS компанияси форум ўтказилган ҳудудни бир вақтнинг ўзида 300та одам ишлатиши мумкин бўлган Wi-Fi тармоғи билан қамраб олишда иштирок этди. Бунда маълумотларни қабул қилиб олиш ўртача тезлиги 40 Мбит/сониясини ташкил қилди.

- UMS компанияси тадбирнинг телекоммуникацион ҳамкори сифатида Ўзбекистон медиасаноати ривожланишининг янги даврига қадам қўйилишида иштирок этди. Форум иштирокчиларига замонавий мобил алоқа ва телевидение симбиози муваффақиятли намойиш этилди. UMSнинг 4G LTE Интернети янги соҳаларда қўлланила бошлагани ҳамда жамият учун одатий телекоммуникацион имкониятлар кенгайётганидан жудаям мамнунмиз. Тўртинчи авлод тармоғи кўлланилиш соҳа ва даражасини яна кенгайтириш устида ишни давом эттирамиз, - дея, таъкидлади “UMS” МЧЖ тижорат директори Сайёджон Маткаримов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » UMS 4G LTE Интернети қўлланилиш соҳаларини кенгайтирмоқда