Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси Американинг йирик матбуот нашрларда реклама қилиш учун саҳифаларни харид қилди, деб ёзмоқда «Kun.uz» сайти. Компания Galaxy Note 7 смартфони учун кечирим сўраш мақсадида шундай чораларга қўл урмоқда.
«Бизнинг вазифамиз – хавфсиз ва сифатли маҳсулотни бирга тақдим қилишдир. Биз яқинда бу ваъдамизни бажара олмадик. Шу боисдан ҳам биз самимий кечирим сўраймиз», – дейилади The Washington Post, The New York Times ва The Wall Street Journal нашрларида Samsung Electronics North America раҳбари Грегори Ли имзоси билан чоп этилган узрномада.
Лининг сўзларига кўра, компания Galaxy Note 7 смартфонининг ҳар бир жиҳатини ўрганиб чиқади. «Биз имкон даражасида тез ҳаракат қиламиз», – дея қайд этган Ли, бунинг учун вақт зарурлигини эътироф этган.
Бундан ташқари, хабарда 2,8 млн дона Samsung кир ювиш машиналарининг қайтариб олиниши ҳам ёдга олинган.
«Хавфсизлик бизнинг асосий мақсадимиздир», – деган Ли. Унинг сўзларига кўра, Samsung истеъмолчиларнинг фикрларини тинглайди, хатосидан хулоса чиқаради ва харидорлар ишончини қайтаришга омил бўлувчи чораларни кўради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Россия омбудсмани: “Дунё Москва яқинидаги теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашиши керак”
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди