Жанубий Кореянинг Samsung компанияси голографик технологиялар билан кучайтирилган телевизорларнинг навбатдаги сериясини патентлади. 3D технологияларга эга бўлган Samsung телевизорларига жаҳон бозорида кучли талаб кузатилмади. Ўтмишдошларидан фарқли тарзда янги голографик телевизорларга 3D контентни намойиш қилиш учун қўшимча аксессуарларга зарурат бўлмайди.
Terabayt.uz сайтининг ёзишича, мажмуа лазер нур манбаи, бошқарув блоки, фазовий нур модулятори, шунингдек фойдаланувчини кузатиш блокини ўз ичига олади. Модулларнинг сўнггиси голографик тасвирни оптималлаштириш мақсадида кўзларнинг жойлашувини аниқлашга мўлжалланган.
Патент буюртмаси жорий йилнинг январида берилган, бироқ ҳужжат эндигина чоп этилган. Таклиф қилинган тизимнинг амалга ошиш муддатлари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди