Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида жойлашган Ахборот технологиялари университети тадқиқотчиларининг маълум қилишича, 2014 йилда жаҳон бўйича 15 та одам бевосита селфи олиш жараёнида вафот этган. 2015 йилда ушбу миқдор 39 тага етди. Жорий йилда эса (ҳали ниҳоясига етмаган) жами 73 нафар инсон селфи расм тушириш пайтида ҳаётдан кўз юмган. Ferra сайтининг ёзишича, одатда, бундай ўлимлар Ҳиндистон, Покистон ва АҚШ давлатларида кузатилмоқда. Ҳиндистонда сўнгги уч йил ичида 76 та одам селфи олиш вақтида ҳалок бўлган.
Ушбу рақамлар олимларни селфи камеранинг хавфни аниқлаш даражасини оширишга ундамоқда. Digital Trend нашрида берилган хабарга кўра, айни вақтда университет олимлари селфи вақтида атрофдаги ҳолатни баҳолаб, мавжуд хавф тўғрисида фойдаланувчини огоҳлантирадиган сунъий интеллект устида ишламоқда. Дастур турли манзиллардаги баландлик, транспортларнинг тезлиги ва бошқа атроф-муҳит билан алоқадор омилларни ҳисобга олиши режалаштирилган. Ҳозирда тизимнинг аниқлиги 73%ни ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди