15:26 / 26.11.2016
7 236

Google лаблар ҳаракатидан сўзларни англай оладиган сунъий интеллект яратди

Google лаблар ҳаракатидан сўзларни англай оладиган сунъий интеллект яратди

Google’нинг DeepMind бўлинмаси мутахассислари лаблар ҳаракатига қараб сўзларни англай оладиган янги дастурий таъминотни яратди. Бу ҳақда The Verge маълум қилди, деб ёзади «Дарё».

Янги дастур Watch, Listen, Attend and Spell деб номланди.

Дастурий таъминот унга ўхшаш дастурлар орасида аниқлик даражаси энг юқори — 46,8 фоиз эканлиги билан фарқланади. Таққослаш учун мутахассислар одамлар иштирокида тажриба ўтказди ва профессионаллар лаблар ҳаракати бўйича нутқнинг 12 фоизини англай олишга қодир эканлигини аниқлади.

Дастур яратувчилари у эшитиш билан боғлиқ муаммога эга одамлар учун фойдали бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google лаблар ҳаракатидан сўзларни англай оладиган сунъий интеллект яратди