14:09 / 28.11.2016
7 263

Японияда электр ва иссиқ сув чиқарадиган гибрид қуёш батареяларининг синовлари бошланди

Японияда электр ва иссиқ сув чиқарадиган гибрид қуёш батареяларининг синовлари бошланди

Япониянинг NEDO (New Energy and Industrial Technology Development Organization) ташкилоти ва Nisshinbo Mechatronics компанияси ҳамкорликда “термоэлектрик гибрид қуёш панеллари”ни ишлаб чиқаётганларини ҳақида хабар беришди.

Terabayt.uz сайтининг ёзишича, гибрид панель электр ва иссиқ сув ишлаб чиқаради, қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш коэффициенти эса мутаносиб равишда 15,5% ва 62,5%ни ташкил қилади.

Синов режимида айни пайтда 160 та панель ишламоқда. Ҳар битта панелнинг электр қуввати 160 Вт. Панель монокристалл кремнийдан тайёрланган 36 та ячейкадан таркиб топган. Сувни иситиш учун 40 метр узунликдаги полиэтилен қувурдан фойдаланилади.

Панелларни синовдан ўтказиш 2017 йилнинг февраль ойигача давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Японияда электр ва иссиқ сув чиқарадиган гибрид қуёш батареяларининг синовлари бошланди