Ўзбекистонда Xiaomi компаниясининг Redmi Note 4 смартфони — Redmi Note 3 моделининг янгиланган версияси сотила бошлади, деб ёзади «Дарё». Янги қурилма 5,5 дюймли Full HD-дисплей ва пластик деталлари бўлмаган тўлиқ металл корпуси билан фарқланади.
Телефоннинг пастки қиррасида бир жуфт динамиклар, орқа томонида 13 мегапикселли камера жойлашган, у бармоқ изи сканери билан уйғунлашиб кетган. Смартфон «капоти остида» эса 10 ядроли MediaTek Helio X20 процессори, 4100 мА/соат сиғимли аккумулятор, 2 Гб тезкор ва 16 Гб доимий хотира бор.
Тошкентнинг «Флешка» савдо мажмуасида Redmi Note 4 1 650 000 сўмга таклиф қилинмоқда. Таққослаш учун, Redmi Note 3’ни ҳозир 1 115 000 сўмга харид қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди