20:14 / 04.12.2016
6 697

Fitbit ақлли соат чиқарадиган Pebble компаниясини сотиб олади

Fitbit ақлли соат чиқарадиган Pebble компаниясини сотиб олади

Фитнес –трекерлар ишлаб чиқарадиган Fitbit компанияси смартвотчлар тайёрлаш билан шуғулланадиган Pebble фирмасини 40 млн долларга сотиб олади, деб ёзмоқда Terabayt.uz.

Pebble сўнгги пайтларда оғир молиявий инқирозни бошдан кечираётган эди, шу боис хариддан тушган маблағнинг маълум қисми фирма қарзларини қоплашга сарфланади.

Энг қизиғи, ўтган йилда бошқа соат ишлаб чиқарадиган Сitizen компанияси Pebble учун 740 млн доллар таклиф қилган эди. Бироқ ушбу келишув амалга ошмади. Pebble 2 соатининг тақдимотидан олдин Intel компанияни 70 млн долларга харид қилиш истагини билдирган эди. Афсуски, юқоридаги иккала таклиф ҳам Pebble директори Эрик Мижиковски томонидан рад этилган.

Pebble сўнгги пайтда молиявий инқироз сабаб ходимларнинг 20 фоизини ишдан бўшатган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Fitbit ақлли соат чиқарадиган Pebble компаниясини сотиб олади