Facebook, Microsoft, Twitter ва YouTube терроризмни тарғиб қилишга қарши курашиш учун экстремистик материаллар ҳақидаги ягона маълумотлар базасини яратишни бошлади. Бу ҳақда корпорацияларнинг қўшма баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «Дарё».
Қўшма базада экстремистлар томонидан жойлаштирилган видеоёзув ва график файлларнинг ўзига хос идентификациявий белгилари ҳақидаги маълумотлар сақланади.
«Бу ҳамкорлик террористик контентни интернетда тарқатиш глобал муаммосига қарши курашиш сиёсатимизнинг самарадорлигини оширади деб умид қиламиз», — дейилади баёнотда.
Материаллар экстремистик характерга эга эканлиги ҳақидаги қарорни ҳар бир компания мустақил равишда қабул қилади. Бундай маълумотлар автоматик тарзда йўқ қилинмайди, ҳар бир ҳолатда таҳлил қилинади. Компаниялар, шунингдек, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари фош этилмаслигига ваъда бермоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди