АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп томонидан Twitter ижтимоий тармоғидан фойдаланиш ҳеч кутилмаган ҳолат бўлиб, унга жамиятнинг барча қатлами билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконини беради. Kun.uz сайти ёзишича , бундай фикр Twitter компанияси асосчиси ва раҳбари Жек Дорсидан чиққан.
"Сайланган президент бизнинг хизматлардан бошқа кишилар билан мулоқотда бўлиш мақсадида фойдаланади, ва бу исталган инсонга у айни дамда нима ҳақида ўйлаётганидан хабардор бўлиш имконини яратади. Менимча, бу жуда қизиқ", - деди Дорси. Унинг эслатишича, Трамп жамоаси сайловолди кампанияси вақтида ижтимоий тармоқлардан ўз ғояларини илгари суришда фаол фойдаланган.
"Аввал бундай ҳолатни ҳеч кўрмагандим, - давом этади Дорси. – Биз янги дунёга қараб кетмоқдамиз. Унда барча нарса юзага чиқади ва ҳар ким буни кўриши ва реал вақт режимида муҳокама қилиши мумкин". Мутахассиснинг тан олишича, у "жараён охир-оқибат қаерга олиб келишини" билмайди.
Маълумот учун, Трамп Оқ уй учун кураш давомида бир неча маротаба ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг муҳимлиги ҳақида айтиб ўтган. Мутахассисларнинг фикрича, айнан Twitter ва Facebook’даги кенг қамровли тарғибот кампаниялари унинг сайловларда ғалаба қозонишига сабабчи бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда