12:27 / 09.12.2016
7 327

Microsoft Cortana ассистенти компьютерни ўчириш ва қайта ёқишни ўрганди

Microsoft Cortana ассистенти компьютерни ўчириш ва қайта ёқишни ўрганди

Жорий ҳафтада Microsoft компанияси Insider дастури иштирокчилари учун Windows 10 дастурининг навбатдаги бета-версиясини чиқаради, деб ёзмоқда Terabayt.uz нашри. Ушбу версия орқали Cortana овозли ассистентига ҳам бир қатор ўзгаришлар татбиқ этилади.

Жумладан, эндиликда Cortana ёрдамида фойдаланувчи овозли буйруқлар орқали компьютерни уйқу режимига ўтказиш, қайта ёқиш ёки шунчаки уни ўчириш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, овозли ассистент компьютерни блоклаш ва товуш баландлигини созлашни ҳам ўрганди.

Cortana орқали ҳатто блокланган компьютерда ҳам бир қатор аудио сервислардаги мусиқий файлларни ҳам бошқариш мумкинлиги ёзилмоқда. Албатта, булар катта ўзгаришлар эмас, бироқ айнан мана шундай хабарлар IT соҳаси, жумладан, Microsoft компанияси қайси йўналишда бораётганини қўрсатиб беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Microsoft Cortana ассистенти компьютерни ўчириш ва қайта ёқишни ўрганди