22:22 / 10.12.2016
6 943

Франциялик сураткаш National Geographic фототанлови гран-присини қўлга киритди

Франциялик сураткаш National Geographic фототанлови гран-присини қўлга киритди

National Geographic журнали Nature Photographer of the Year танловини ўтказди. Ушбу танлов доирасида йилнинг табиат манзараларига бағишланган энг чиройли суратлари турли номинациялар бўйича саралаб олинди.

Танлов гран-присини франциялик Грег Лакур қўлга киритди. У Жанубий Африка соҳилларида сардиналар миграциясини суратга олишга муваффақ бўлди.

Бундан ташқари, россиялик Вадим Балакин «Атроф муҳит» номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Унинг «Ҳаёт ва мамот» фотосуратида оқ айиқнинг қолдиқлари акс этган. Сурат Шпицбергенда олинган.

TJournal танловда ютуқли ўринларни қўлга киритган бир қанча фотосуратларни тақдим этди.

Италиядаги табиат боғида музлаб қолган ҳовуз. Алессандро Груцца.

Тинч океан устида пўртана. Сантьяго Борха.

Ҳинд ўрмонидаги илон. Варун Адитья.

Қарға бойқушни ўз ҳудудидан ҳайдаб чиқармоқда. Чиа Лоуренс.

Оқ айиқ ўз вақтида қор билан қопланмаган соҳилда. Пэтти Вэймайр.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Франциялик сураткаш National Geographic фототанлови гран-присини қўлга киритди