Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Tesla электромобилларига ўрнатиладиган микрокомпонентлар ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти.
Samsung томонидан тайёрланадиган микрочиплардан машинанинг автопилот тизимида фойдаланилиши маълум қилинган. Ҳозирча бу ҳақдаги бошқа тафсилотларга ойдинлик киритилмаган. Бироқ шуниси маълумки, Tesla электромобилларидаги автопилотнинг энг муҳим қисмини NVIDIA томонидан яратилган Drive PX 2 суперкомпьютери ташкил этади.
Бундан ташқари, Samsung Lucid Motors компаниясига литий-ионли батареялар етказиб бериш бўйича келушувгани эришгани ҳақидаги маълумотлар ҳам эълон қилинди. Ушбу стартап тез орада Tesla электромобилларига жиддий рақиб бўлиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир ойча муқаддим Samsung АҚШнинг аудио/визуаль маҳсулот ва технологиялар ишлаб чиқарадиган Harman фирмасини 8 миллиард долларга сотиб олган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди