15:40 / 11.12.2016
6 833

«MIT.uz Роботлар жанги» қатнашчилари сони 25 тадан ошди

«MIT.uz Роботлар жанги» қатнашчилари сони 25 тадан ошди

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан «MIT.uz» танлови доирасида, Ўзбекистонда биринчи марта Республика босқичида ташкил қилинаётган «Роботлар жанги» мусобақасида қатнашиш учун ҳозиргача 30 та жамоа ариза топширган ва жараён давом этмоқда. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.

Хабарда маълум қилинишича, мусобақага роботлар жангининг яна бир тури — «LEGO-сумо» ҳам қўшилган. Бу эса танлов иштирокчиларининг яна ҳам кўп бўлиши ва жанглар қизиқ ўтишини билдиради.

Ушбу мусобақа жорий йилнинг 12 декабрь, душанба куни соат 10:00 да Тошкентдаги «Ёшлар ижод саройи»да старт олади. Мусобақада исталган ёш ва касбдаги кишилар қатнашиши мумкин.

Бунинг учун robotwars.mit.uz сайтида рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Жанг қоидалари (регламент) ҳам шу сайтда берилган.

Танловнинг тақдирлаш маросими шу кун, 12 декабрнинг ўзида соат 15:00 да бўлиб ўтади. Танлов ғолибларига LG компаниясининг 32 дюймли LCD телевизори совға қилинади.

«Роботлар жанги» мусобоқасининг ҳар бир иштирокчисига танловда қатнашганлик ҳақида сертификат тақдим этилади. Бундан ташқари рағбатлантирувчи диплом ва бошқа совғалар қуйидаги номинациялар бўйича берилади:
  • Энг ёш робототехник;
  • Энг яхши жамоа;
  • Энг яхши технологик робот;
  • Энг яхши дизайндаги робот.

Танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 12 декабрь, соат 10:00 га қадар давом этади. Қўшимча маълумотлар қуйидаги рақамлар орқали берилмоқда:
  • +998(90) 120-78-65
  • +998(98) 809-22-41

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «MIT.uz Роботлар жанги» қатнашчилари сони 25 тадан ошди