Бугунги кунда смартфон сотувлари бўйича Хитойда жуда яхши натижаларни қайд этаётган Oppo бренди жорий йилнинг охиригача АҚШ бозорига киришни режалаштирган, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти.
DigiTimes ресурси берган маълумотга асосан, компания тез орада АҚШ медиасида ўз маҳсулотларини фаол тарзда реклама қилишни бошлайди. Oppo бундан аввалроқ Америка бозорида Blu-ray плеерларни тақдим этиб, ҳатто мазкур сегментда етакчиликни ҳам қўлга олган эди. Шу билан бирга, Oppo АҚШ бозорида ўзининг камерафонларини ҳам сотувга чиқариш мақсадида. Ҳозирда Хитой бренди 1100 та фотография технологиялари доир патентларга эгалик қилади.
Шу йилнинг 3 чорагида Oppo жами 25 млн смартфонни сотувга чиқариб, Apple, Huawei ва Samsung‘дан кейин жаҳон рейтингида тўртинчи ўринни банд қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди