Opera браузерининг дастурчилари ўз вақтида Presto форматидан воз кечиб, WebKit дастурига ўтишган ва кўп нарсаларда Google Chrome имкониятларидан нусха кўчиришган эди. Бироқ вақт ўтган сари, Opera ўзининг аввалги инновацион функцияларига яна қайтиб ўз браузерига бир қатор янги имкониятларни татбиқ этишни бошлади. Бу гал компаниянинг расмий сайтида берилган хабарга кўра, браузерга валюталарни ўзаро конвертация қилиш функциясини татбиқ этилган.
Opera 42 версиясида кўзда тутилган ушбу функция, таъкидлаш лозим, фойдаланувчиларга онлайн харидлар чоғида қўшимча қулайлик яратади. Браузер созламаларида валюталарни созлаш имконияти мавжуд. Ҳозирча унда 32 та жаҳон валюталарини Европа Марказий банкининг бирликлари асосида ўгириш мумкин. Браузернинг янги версиясини айни пайтда юклаб олиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади