Хитойнинг UMi компанияси MediaTek Helio X27 процессорида ишлайдиган биринчи смартфон — UMi Z моделини намойиш қилди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
MediaTek Helio X27 процессори 10 та ядро билан таъминланган ва бошқа аналоглардан янада тезкор ишлаши билан фарқланади.
UMi Z қуримасида 4 ГБли оператив хотира, 32 ГБ доимий хотира ва иккита SIM-карта слоти кўзда тутилган. USB Type-C порти ва бармоқ изи сканерига эга. Моделга Sharp томонидан яратилган IGZO экран (Full HD аниқлигида), 3780 мА/соат сиғимидаги батарея, GPS, ГЛОНАСС, Bluetooth 4.1LE ва Wi-Fi 802.11a/b/g/n интерфейслари ўрнатилган.
UMi Z Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди. Асосий ва олд камераларнинг аниқлиги — 13 МП.
Смартфон 29 декабрда Хитойда сотувга чиқади, нархи 280 доллар атрофида бўлиши маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди