АҚШнинг HP компанияси Kaby Lake авлодидаги Intel процессорлари билан жиҳозланган EliteBook 800 сериясидаги янги ноутбукларни тақдим қилди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Аммо замонавий процессорлар ушбу ноутбуклардаги ягона янгилик эмас. Мисол учун EliteBook 800 G4 модели такомиллашган BIOS ҳимоя тизимига эга бўлган. EliteBook 800 сериясидаги янги моделлар 2017 йилда сотувга чиқарилади. Бу гал сериядан 12,5 14, ва 15,6 дюймли экранга эга бўлган ноутбуклар ўрин олган.
Сериядаги энг кичик ҳажмли EliteBook 820 G4 моделига 12,6 дюймли Full HD аниқлигидаги экран ўрнатилади. Шу билан бирга, мазкур ноутбукка 32 ГБгача оператив хотира жойлаш мумкин бўлади.
EliteBook 840 G4 эса пиксель нисбати 2560х1440 нуқта бўлган 14 дюймли экран билан жиҳозланади. Батареясининг сиғими сериядаги энг кичик моделникига қараганда йирикроқ.
Сериядаги энг йирик ноутбук — EliteBook 840 G4 моделига 15,6 дюймли экран жойланади, аниқлиги 4К форматида бўлиши айтилмоқда. Бироқ унинг HD ва Full HD форматидаги версиялари ҳам тайёрланиши мумкин.
Ҳозирча янги ноутбукларнинг нархи маълум қилинмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди