11:22 / 17.12.2016
6 044

TCL компанияси BlackBerry номи остида смартфонлар ишлаб чиқаришда давом этади

TCL компанияси BlackBerry номи остида смартфонлар ишлаб чиқаришда давом этади

Хитойнинг TCL компанияси BlackBerry бренди остида жаҳон бўйлаб смартфонлар ишлаб чиқариш ҳуқуқини қўлга киритди. Хитой фирмаси шу кунгача BlackBerry DTEK50 ва DTEK60 моделларинитақдим қилган эди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Канаданинг BlackBerry компанияси шу йилнинг сентябрь ойида бошқа смартфон тайёрламаслигини расман эълон қилиб, сервис ва дастурий таъминотга эътибор қаратишини билдирган эди.

Икки компания ўртасидаги келишувша мувофиқ бундан буён Хитой фирмаси BlackBerry номи остидаги смартфонларни лойиҳалаштиради, ишлаб чиқаради, сотади ва сервис хизматини кўрсатиб боради. Гарчи келишувда “халқаро” деган сўз қўлланган бўлса-да, ушбу битим Непаль, Бангладеш, Шри-Ланка, Ҳиндистон ва Индонезия давлатлари учун амал қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йилда BlackBerry компаниясининг жаҳон бозоридаги улуши 20%ни ташкил қилган, ҳозирда эса ушбу кўрсаткич 0,1 фоизгача тушиб кетган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » TCL компанияси BlackBerry номи остида смартфонлар ишлаб чиқаришда давом этади