Ноутбуклар сотуви бўйича жаҳонда етакчи ўринни эгаллаб келаётган Хитойнинг Lenovo компанияси 2017 йилда Chrome OS дастурида ишлайдиган янги Yoga Book туркумидаги гибридларни ишлаб чиқармоқчи, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Манбада қайд этилган маълумотда айтилишча, Lenovo компаниясининг вице-президенти Жефф Мередит бу ҳақда сўзлаб ўтган. Сўнгги йилларда Chrome OS дастурида фаолият кўрсатадиган ноутбукларнинг таълим соҳасидаги оммавийлиги ортиб бормоқда. Шу боис хитойлик гигант ҳам мазкур операцион тизим асосида ишлайдиган гибрид-ноутбукларнинг муваффақият қозонишига шубҳа билдирмаяпти.
Chrome OS версиясидаги Yoga Book шу сериядаги аввалги қурилмаларнинг барча муҳим хусусиятлари, жумладан, стилус функциясини сақлаб қолиши маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди