Facebook ижтимоий тармоғи WhatsApp мессенжерини сотиб олиш бўйича битимнинг кўриб чиқилишида нотўғри ахборот тақдим қилган бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Kun.uz сайти хабарида. Еврокомиссия бу масала бўйича ўз эътирозларини компанияга юборди.
"Facebook’да 2017 йил 31 январгача бизнинг дастлабки хавотирларимизга жавоб бериш учун вақт бор", деб айтди журналистларга ЕКнинг матбуот хизмати вакили.
Унинг айтишича, агар хавотирлар тасдиқланса, компания жаримага тортилиши мумкин.
ЕКнинг фикрича, Facebook ЕК томонидан WhatsApp сотиб олиниши бўйича битимни кўриб чиқаётганда "нотўғри ёки чалғитувчи маълумотни тақдим қилган" бўлиши мумкин.
2014 йил октябрда Facebook WhatsApp’ни 19 млрд долларга сотиб олган. ЕК бу битимга рухсат берган. Комиссиянинг таъкидлашича, жорий тергов ЕКнинг мессенжерни сотиб олиш бўйича қарорига таъсир қилмайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?