Facebook раҳбари Марк Цукерберг у томонидан яратилган, "Темир одам" фильмидаги Жарвис номли ёрдамчи каби уйда ёрдамчи вазифасини бажарувчи сунъий онг тизими ҳақидаги видеони чоп этди.
Цукерберг уйни бошқариш тизимини шундай таништирди ҳам: "Бир йил кодингдан кейин, танишинг – Жарвис".
Facebook раҳбари шахсий ёрдамчиси устида олиб борган иши ҳақидаги тафсилотларни 20 декабрда сўзлаб берди. Унинг айтишича, у томондан яратилган тизим уйдаги ҳарорат, ёруғлик, эшиклар, камера ва бошқа "ақлли" қурилмаларни бошқара олади.
Жарвисни iPhone учун овозли дастур, Facebook Messenger учун бот ёки кузатув камераси ёрдамида бошқариш мумкин. Тизимга нутқни таниш ва таҳлил қилиш алгоритмлари ва юзни таниш технологияси татбиқ қилинган.
2016 сентябрда Цукерберг уйни бошқариш тизими ҳақида сўзлаб берганди ва уни оммага тўлиқ тайёр бўлгандан кейин намойиш қилишини, айни вақтда эса у ҳаттоки рафиқасига ҳам қулоқ солмаётганини айтганди.
Facebook асосчисининг айтишича, яқин ўн йилларда сунъий онг ўзини деярли инсондек тута олади ва унинг кўриш, этишиш ва нутқ каби асосий функцияларига эга бўлади.
2016 йил октябрда "Темир одам" фильмида бош ролни ижро этган актёр Роберт Дауни Цукербергнинг сунъий онги учун овоз сифатида ўз овозини таклиф қилганди. Аслида янги тизимга ким овоз бергани ҳозирча маълум қилинмади.
[media=https://youtu.be/SHNyfG0YPqA] “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди