«Касперский лабораторияси» мобил банк «троян»ининг янги модификацияси Faketoken’ни аниқлади, у ўйинлар ва дастурлар, шу жумладан Adobe Flash Player ниқоби остида Android учун мўлжалланган 2000 дан ортиқ молиявий дастурлардан маълумотларни ўғирлайди, деб ёзади «Дарё».
Компания пресс-релизида айтилишича, 27 мамлакатдан 16 мингдан ортиқ киши, асосан, Россия, Украина, Германия ва Таиланд фойдаланувчилари янги вирус қурбонларига айланди.
Шу билан бирга, «Касперский лабораторияси» экспертлари таъкидлашича, банк «троян»и ахборотни шифрлай олмайди. Бундай мобил вирусларнинг кўпчилиги қурилмадаги маълумотларни эмас, унинг ўзини блоклаб қўяди, чунки маълумотлар булутли сервисда сақланиши мумкин. Бироқ Faketoken айнан маълумотларни — ҳам ҳужжатларни, ҳам медиафайлларни шифрлайди.
Қурилма «троян» билан зарарланса, у администратор ҳуқуқини сўраб, бошқа дастурлар ойналарини ёпиш ёки SMS билан ишлаш учун белгиланган дастурга айланиш ҳуқуқини сўрайди. Рад жавоби берилса, диалог ойнаси доимий равишда қайта юкланаверади, натижада фойдаланувчи шунчаки рози бўлишга мажбур қолади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда