16:55 / 22.12.2016
6 966

4К экранли Dell XPS 15 ноутбуки ҳақида илк тафсилотлар ошкор этилди

4К экранли Dell XPS 15 ноутбуки ҳақида илк тафсилотлар ошкор этилди

Dell XPS компанияси Dell XPS 15 ноутбукига қарашли баъзи техник хусусиятларни тақдимотдан олдин эълон қилиб юборди. Terabayt.uz сайти ёзишича, мазкур ноутбукка Intel Kaby Lake (i3-7100HQ, i5-7300HQ ёки i7-7700HQ) процессорлари ўрнатилади. Дисплей аниқлиги 4K (3840×2160 пиксель) форматда бўлиши маълум қилинган.

Янги ноутбук 4 ГБ видеохотирага эга бўлган NVIDIA GeForce GTX 1050 графикаси билан қувватланади. Қизиғи шундаки, NVIDIA компанияси ҳали GeForce GTX 1050 график чипларини расман тақдим қилмаганидир. Мутахассислар, АҚШ гиганти уларни CES 2017 кўргазмасида намойиш қилишини тахмин этишмоқда.

Dell XPS 15 моделига 32 ГБгача бўлган оператив хотира ва 1 ТБгача қаттиқ диск ўрнатиш мумкин. Ноутбук ҳам худди NVIDIA GeForce GTX 1050 графикаси билан бир қаторда январь ойида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида омма эътиборига ҳавола этилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 4К экранли Dell XPS 15 ноутбуки ҳақида илк тафсилотлар ошкор этилди