23:39 / 22.12.2016
6 119

ASUS қайирма экранли Full HD монитор тайёрлади

ASUS қайирма экранли Full HD монитор тайёрлади

ASUS компаниясининг маҳсулотларига қаторига 31,5 дюймли Full HD аниқлигидаги қайирма экранга эга мониторни қўшилди. Terabayt.uz сайтининг ёзишича, ASUS VA326H монитори юқори кадр (144 Гц ) частотасини қўллаб-қувватлайди. Унга ўрнатилган VA матрицасининг жавоб вақти 4 милисонияни ташкил этади.

Конраст даражаси – 3000:1, намойиш бурчаги 178°, Flicker-Free ва Low Blue Light технологияларига эга.

ASUS VA326H оддий подставка билан сотувга чиқарилади, слотлардан D-Sub, DVI ва HDMI кўзда тутилган. Монитордаги аниқлик форматини ҳисобга олсак, ушбу миқдордаги видеослотлар қурилма учун етарли бўлади.

Ҳозирча мониторнинг нархига аниқлик киритилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » ASUS қайирма экранли Full HD монитор тайёрлади