Кейинги ойнинг бошида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасини кутиб ўтирмасдан, Acer компанияси Aspire C22 ва C24 моноблокларини намойиш қилди. Уларга 21,5 ва 23,8 дюймли Full HD экран ўрнатилган. Ҳар иккала модель жуда юпқа корпус билан фарқланади (юқори қисмининг қалинлиги 8 мм).
Terabayt.uz сайти ёзишича, компьютерларда 1 МПли веб-камера камера, Bluetooth 4.0 LE ва Wi-Fi 802.11ac интерфейслари, шунингдек, USB 3.0 ва USB 2.0 портлари кўзда тутилган. Овоз созланган динамиклардан чиқарилади.
Aspire C22 тўрт ядроли Intel Celeron J3160 процессори, 4 ГБ DDR3L хотира билан жиҳозланган. Aspire C24 эса 2 ядроли Intel Core i3-6100U Skylake процессорида ишлайди, оператив хотира сиғими 8 ГБга тенг.
Acer Aspire C22 ва C24 моноблоклари 450 ва 700 доллар нархида АҚШда сотувга чиқарилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди