Яқинда Samsung компанияси ўзининг Smart TV туркумидаги ақлли телевизорлари учун навбатдаги дастур янгиланишини чиқарди. Мазкур дастур янгиланиши айни пайтда телевизор менюларида турли рекламаларни кўрсатиши кўплаб фойдаланувчилар эътирозига сабаб бўлмоқда, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Жанубий Корея компанияси Smart TV телевизорларда реклама кўрсатишни режалагани хақидаги хабар матбуотда ўтган йили пайдо бўлган эди. Бироқ бугунга келиб ушбу режа амалга оширилди: эндиликда Samsung Smart TV фойдаланувчиси телевизор интерфейсидаги бир менюдан бошқа менюга ўтмоқчи бўлса, у компания ҳамкорларига тегишли рекламани маълум муддат кўриши талаб этилмоқда, бундан ғазабланган мижозлар эса телевизорни интернет тармоғидан узиб ташламоқдалар.
Гарчи АҚШдаги Samsung офиси вакиллари рекламаларни телевизор созламаларида ўчириб қўйиш имконияти мавжудлигини қайд этишган бўлса-да, фойдаланувчиларнинг айтишича, ҳатто менюдан рекламани фаолсизлантирганда ҳам айрим рекламалар барибир кўрсатилишда давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди