19:12 / 16.04.2015
6 739

Galaxy S6 Edge таннархи iPhone 6 Plus таннархидан 50 доллар қимматроқлиги маълум бўлди

Galaxy S6 Edge таннархи iPhone 6 Plus таннархидан 50 доллар қимматроқлиги маълум бўлди

IHS таҳлилчилари Samsung Galaxy S6 Edge смартфонини батафсил демонтаж қилиб, дисплейи икки томонига тушиб турадиган бу флагман смартфонининг таннархи iPhone 6 Plus смартфониникидан қимматроқ эканини аниқлашди.

Мутахассисларнинг баҳолашича, 64 Гбайт хотирага эга Galaxy S6 Edge смартфонини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган материалларнинг умумий нархи деярли 285 долларни ташкил қилади. Қурилмани йиғишга сарфланадиган харажатларни ҳисобга олганда, унинг таннархи 290 долларни ташқил қилади.

АҚШда Galaxy S6 Edge’нинг чакана нархи 800 долларни ташкил қилади. Қиёслаш учун, битта дона iPhone 6 Plus’ни ишлаб чиқариш Apple’га 240 долларга айланади, смартфон дўконларда 850 доллардан сотилади. Таъкидлаш жоизки, мутахассислар ўзларининг ҳисоботларида ишлаб чиқарувчиларнинг реклама, тадқиқот ва қурилмаларга дастурлар ишлаб чиқаришга ва бошқаларга сарфлаган харажатларини ҳисобга олишмаган.

Galaxy S6 Edge’нинг эгилиб турадиган Super AMOLED дисплейи Samsung томонидан ишлаб чиқарилишига қарамасдан, унинг энг қиммат компоненти ҳисобланади. Бундай панель 85 доллар, яъни Galaxy S6 смартфонининг оддий экранидан 24 доллар, iPhone 6 Plus экрани таннархидан икки баробар қимматроқ туради.

Galaxy S6 Edge’нинг Exynos 7 процессори, DRAM-модули ва 64 Гбайт ли флеш-хотираси мос равшида 29,5 доллар, 27,5 доллар ва 25 долларни ташкил қилади. Смартфон Samsung’нинг энг қиммат қурилмаси ҳисобланади. Мутахассислар аввалги йилда чиққан Galaxy S5’нинг таннархи 256 долларни ташкил қилганини айтишган.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Galaxy S6 Edge таннархи iPhone 6 Plus таннархидан 50 доллар қимматроқлиги маълум бўлди