Куба республикаси Core i3, Celeron ва Core i5 процессорлари базасида ноутбук ва планшетларни ишлаб чиқаради, дея хабар бермоқда Дарё нашри.
Компьютер техникаси ишлаб чиқаришни Куба информатика саноат корхонасига тегишли фабрика йўлга қўйди.
Заводда саккиз ва ўн дюймли диагоналга эга икки хил моделдаги планшетларни чиқариш кўзда тутилган. Ўн дюймли версияси клавиатура билан бирга сотилади.
Ишлаб чиқарувчилар компьютерларнинг узоқ вақт хизмат қилиши учун, маҳаллий иқлим шароитларини, хусусан, юқори намлик даражасини ҳисобга олди. Тестлар чоғида ишлаб чиқувчилар 27 та турли синовларни ўтказди.
Йиғиш цехи кунига 500 тагача электрон қурилмаларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. 2017 йилда янги корхона 120 мингга яқин маҳсулот ишлаб чиқаради, улар биринчи босқичда маҳаллий ҳукумат ва таълим муассасаларига етказиб берилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди