Шубҳасиз, сўнгги йилларда хитойлик номдор смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг янги смартфонлари жуда катта қизиқиш билан кутиб олинмоқда. Масалан, яқинда Xiaomi компанияси Xiaomi Mi5S моделини сотувга чиқарган эди, бироқ орадан оз вақт ўтганига қарамай, интернет тармоғида Xiaomi Mi6 флагманига доир янгиликлар пайдо бўлмоқда.
Terabayt сайтининг маълум қилишича, навбатдаги флагман 2017 йилнинг 14 февраль санасида тақдим этилиши мумкин. Шу билан бирга, Хитойнинг Weibo микроблогида 6 рақами ва 14 февраль санаси акс эттирилган тизер ҳам пайдо бўлган. Ҳозирча тизернинг аниқлиги шубҳа остида. Бироқ компания йилнинг биринчи чорагида янги флагман тақдим этиши одатга айланган.
Xiaomi Mi6 флагмани Snapdragon 835 процессорида ишлайдиган илк қурилмалардан бўлиши кутилмоқда. У 20 Мпли қўш камерага ҳам эга бўлиши мумкин. Ҳозирча бошқа техник параметрлар ошкор этилмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди