6 ёшли Эшлинд Хауэлл, онасининг тақиқловига қарамай, ўзи учун Amazon'дан покемонлар буюртма қилишга қарор қилди. У онасининг iPhone'ида нафақат 250 долларга ўйинчоқлар танлашнинг уддасидан чиқди, балки харид тўловини бармоқ излари сканери орқали тасдиқлашга ҳам муваффақ бўлди. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.
Аслида Бетани Хауэлл қизининг ўйинчоқлари учун шунча пул сарфламоқчи эмасди. Бироқ Эшлинд онасининг смартфонидаги Touch ID'ни "чув тушириш" усулини ўйлаб топди.
Бетани уйқуга кетганида қизи унинг хонасига кириб, ухлаётган онасининг бармоғи ёрдамида iPhone'ни блокдан ечди. Шундан кейин у Amazon'га кириб, 250 долларга 13та покемон танлади. Қизча буюртма тўловини ҳам худди шу усул билан тасдиқлади.
Тез орада она пулларнинг йўқолганини сезди, лекин бунга смартфонининг номаълум кимсалар томонидан бузиб кирилиши сабаб бўлган деб ўйлади. Шунда қизи уни тинчлантирди: "Ойи, хавотир олманг. Мен смартфон орқали харидни амалга оширдим. Яқинда харид келтирилади".
Amazon Бетанига 13 покемондан тўрттасинигина қайтаришга ижозат берди. Қолганини Эшлиндга совға қилишга тўғри келди. Бироқ она қизига Санта-Клаус унинг найрангидан хабар топгани ҳамда бошқа уни табриклашга келмаслигини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда