Сан-Франциско (АҚШ, Калифорния) шаҳрида истиқомат қиладиган Дениэль Баскин исмли дизайнер дронлар учун ҳароратни сақлайдиган ва батарея зарядини тежайдиган турли кўйлакларни намойиш қилди, деб ёзмоқда Terabayt сайти.
“Ҳаммаси ҳазилдан бошланди. Бироқ совуқ ўлкаларда яшайдиган дрон эгалари менга қиш фаслида қурилманинг заряди тез тугаб қолаётгани ҳақида гапирган эдилар. Шу тарзда мобил иситгичлар билан таъминланган дрон кўйлакларини ишлаб чиқдик”, — дейди дизайнер.
Айни пайтда кўйлакнинг нархи 189 долларни ташкил қилади.
Дениэль Баскин ноодатий дизайн ишлари билан яхши танилган. Масалан, у аввалроқ Плутон юзаси акс этган гобеленлар ва уч ғилдиракли велосипедларда ҳаракатланадиган дўконлар дизайнини яратган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди