22:17 / 28.12.2016
5 675

Тадқиқот: Facebook’дан фойдаланмаслик ижобий ўзгаришлар келтириши исботланди

Тадқиқот: Facebook’дан фойдаланмаслик ижобий ўзгаришлар келтириши исботланди

Яқинда даниялик олимлар ўтказилган тадқиқот натижасида Facebook’дан бир ҳафта мобайнида фойдаланмаслик кишидаги эмоционал ҳолатни яхшилаши ва ўзидан қониқиш туйғусини кучайтиришини аниқладилар. Бу ҳақда N+1 нашри мақоласига таяниб Terabayt.uz хабар берди.

Тадқиқот интернет фойдаланувчиларнинг учдан икки қисми Facebook ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтган Дания мамлакатида ўтказилди. Олимлар тадқиқот орқали тармоқдан кунига бир соатдан кўпроқ фойдаланадиган ва ундан умуман фойдаланмайдиган одамларда қандай эмоционал ҳолатлар кечишини аниқлашни мақсад қилишган эди. Тажрибада жами 1095 та одам қатнашди. Иштирокчиларнинг ўртача ёши 34 ёшни ташкил қилган. Барча қатнашчилар иккита гуруҳга ажратилган: гуруҳларнинг бири ижтимоий тармоқдан фойдаланишда давом этаверган, иккинчи эса бир ҳафта мобайнида унга умуман кирмаган.

Тажрибадан кейин ўтказилган сўров натижаларига мувофиқ олимлар 3 тоифадаги фойдаланувчиларда: ижтимоий тармоқда кўп вақт сарфлайдиган, пассив фойдаланувчилар ва омадли инсонларнинг Фейсбукдаги саҳифаларини ўрганиб, уларга ҳавас қиладиган одамларда тармоқдан узоқлашиш ҳиссий-эмоционал ҳолатни яхшилаганини маълум қилишган.

Олимлар ушбу жараёнда айнан ижтимоий тармоқнинг эмас, балки ундаги хулқ-атвор услубининг салбий таъсири мавжудлигини қайд қилишган. Улар тармоқ фойдаланувчиларига ҳавас ва ҳасад қўзғайдиган одамларнинг саҳифаларига кирмасликни ва имкони борича Фейсбукдан камроқ фойдаланишни тавсия қилишган. Бундан ташқари, улар дўстлар билан онлайн ва офлайн суҳбатлашишни ва тармоқларда “жимжит” кезмасликни маслаҳат беришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тадқиқот: Facebook’дан фойдаланмаслик ижобий ўзгаришлар келтириши исботланди