22:21 / 28.12.2016
6 663

Google Pixel фойдаланувчилари смартфон қотишидан шикоят қилишмоқда

Google Pixel фойдаланувчилари смартфон қотишидан шикоят қилишмоқда

Шу йилнинг бешинчи октябрь санасида АҚШнинг Google компанияси Pixel ва Pixel XL смартфонларини намойиш килган эди. Ушбу смартфонлар Nexus сериясидаги қурилмалардан кучли техник параметрлар ва нисбатан қимматроқ нархи билан фарқланиб туради. Гарчи Google дастурий таъминот борасида етарли тажрибага эга бўлса-да, ўтган 3 ой мобайнида янги Pixel смартфонларига доир бир нечта носозлик ҳолатлари қайд этилди, дея ёзади Terabayt.uz сайти.

Агар бундан аввалроқ смартфонлар автомобилга Bluetooth орқали яхши уланмаслиги ва уларнинг биридаги камерада хиралик пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган бўлса, яқинда ҳар иккала моделдаги динамикларда кузатилган носозлик тўғрисида ҳам маълумотлар пайдо бўлган эди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Интернетдаги ушбу смартфонлар учун яратилган махсус форумда бир қатор фойдаланувчилар Google Pixel’нинг қотиб қолишидан шикоят қилишган. Бундай ҳолат смартфонда бир неча сониядан бир дақиқагача давом этиши мумкин экан.

Ҳозирча бундай носозлик нима сабабли содир бўлаётгани номаълум. Тахминларга кўра, бу ташқи иловалар таъсирида ёки аппарат билан носозлик туфайли юзага келаётган бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google Pixel фойдаланувчилари смартфон қотишидан шикоят қилишмоқда