Тиш имплантантларини ўрнатиш анча ривожланган жараён бўлса-да, ҳали мукаммалликдан йироқ. Оғиз бўшлиғидаги инфекциялар - мазкур жараённи қийинлаштирувчи энг асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Испаниядаги Баск округи университетининг мутахассислар гуруҳи протез атрофида суяк шаклланишига олиб келувчи тиш имплантантларининг янги турини ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Hi-News'га асосланиб Кун.уз сайти хабар берди.
Тадқиқотчилар гуруҳини доктор Полла Беатрис бошқаради. Бугунги кунга келиб, имплантантнинг уч хил версияси яратилган, уларнинг энг сўнггиси патент хизматининг тасдиғига эга бўлди. Статистика маълумотларига кўра, ўрнатилган тиш протезларининг тахминан 10 фоизини инфекциялар ёки остеогенез жараёнидаги (имплантант атрофида суякнинг шаклланиши) бузилишлар туфайли олиб ташлашга тўғри келади.
Имплантантнинг уч версияси ҳам ҳали бир қатор клиник синовлардан ўтказилади, бироқ мутахассислар уларнинг замонавий стоматология бозорига имкон қадар тезроқ чиқишига умид билдиришмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди