20:16 / 29.12.2016
6 675

Бактерияда ишлайдиган қоғоз батарея ихтиро қилинди

Бактерияда ишлайдиган қоғоз батарея ихтиро қилинди

АҚШнинг Бирминтон университети тадқиқотчилари томонидан ўзига хос қувват манбаи вазифасини бажарадиган батарея ихтиро қилинди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Олимлар қоғоз юзасига кумуш нитратини суртиб, уни мум билан қоплаганлар. Материалнинг орқа тарафига эса бактериялар йиғиладиган резервуар ўрнатилган. Янги батарея бактерия метаболизмида ишлайди ва унинг қуввати қатламларнинг сонига чамбарчас боғлиқ. Тадқиқот вақтида йиғилган 6 та батарея ҳисобига 31,51 мкВт ва 125,53 микроампер қувват олишга муваффақ бўлинган.

Гарчи бундай батарея узоқ фойдаланиш муддатига эга бўлса-да, бироқ саноатда уни қўллаш учун олинган энергия қуввати камлик қилади. Шунга қарамай, тадқиқотчилар ундан инновацион тиббиёт соҳасида самарали фойдаланиш мумкинлигини таъкидлашмоқда (масалан, биологик сенсорларни қувват билан таъминлаш учун).

Олимлар келгусида ушбу батареянинг қувватини ошириш ва ҳажмини кичрайтиришни режалаштирганлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Бактерияда ишлайдиган қоғоз батарея ихтиро қилинди