19:42 / 30.12.2016
7 111

Одноклассники тўғридан-тўғри узатиш вақтида виртуал ниқобларни ишга туширди

Одноклассники тўғридан-тўғри узатиш вақтида виртуал ниқобларни ишга туширди

Одноклассники тўғридан-тўғри узатиш вақтида виртуал ниқобларни ишга туширди

31 декабр куни Android тизимида «OK Live»дан фойдаланувчилар тўғридан-тўғри узатиш вақтида фойдаланиши мумкин бўлган виртуал ниқоблар пайдо бўлади. Бундай тўғридан-тўғри узатиш имконияти Android тизимида мавжуд бирорта ижтимоий тизимда ҳали бўлмаган.

Иловадаги ўзгариш Янги Йилда ишга туширилгани учун биринчи виртуал ниқоблар фонида қор ёғаётган, анимацияланган Қор Бобо қалпоғи, чиройли ёғаётган қор билан Қор маликаси ва Янги Йил шохчалари бўлди. Фойдаланувчилар тўғридан-тўғри эфирда кийикча, қуёнча кўринишида чиқишлари ҳамда юзларини қаритишлари ва карнавал ниқобини кийишлари мумкин.

iOS тизимида янгилик яқин вақтда пайдо бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассники тўғридан-тўғри узатиш вақтида виртуал ниқобларни ишга туширди