11:00 / 30.12.2016
6 359

Apple Airpods фойдаланувчилари заряднинг тез тугаб қолишидан нолишмоқда

Apple Airpods фойдаланувчилари заряднинг тез тугаб қолишидан нолишмоқда

Бундан тахминан икки ҳафтача олдин шу йилнинг сентябрь ойида намойиш қилинган Apple Airpods симсиз наушниклари бир неча ойлик кечикишдан кейин сотувга чиқарилгани тўғрисида хабар берган эдик.

Айни пайтда мазкур наушниклар дунёнинг турли мамлакатларида яшайдиган фойдаланувчилар томонидан харид қилинмоқда. Гаджетнинг дўкон расталарига қўйилганига ҳали кўп вақт бўлмади, аммо ҳозирданоқ фойдаланувчилар гаджет ғилофининг заряди тез тугаб қолишидан шикоят қилишмоқда.

Бундан аввалроқ Apple компанияси Airpods ғилофи наушникларни 24 соат давомида автоном ишлашга етадиган заряд билан таъминлаши ҳақида маълум қилган эди. Бироқ кўплаб фойдаланувчилар ғилофдаги заряд бир кечада 100 фоиздан 15-20 фоизга тушиб қолаётганини айтишган. Bluetooth фаоллигини минимум даражада ушлаб туриш ҳам ёрдам бермаяпти.

Terabayt.uz сайти қайд этишича, Apple ҳозирдан шикоят билан мурожаат қилган мижозларга гаджетни алмаштириб бермоқда. Алмаштирилган ғилофларда юқоридаги муаммо кузатилмаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple Airpods фойдаланувчилари заряднинг тез тугаб қолишидан нолишмоқда