Galaxy A3, A5 ва A7 — кўриниши премиум S сериясига яқинлаштирилган қурилмалар, бироқ уларнинг нархи нисбатан арзон, техник хусусиятлари ҳам шунга мувофиқ бироз заифроқ. Бу ҳақда "Лайфхакер"га асосланиб Кун.уз сайти маълум қилди.
Ҳар бир янги смартфон металл рамка, овал шаклдаги бармоқ изларини таний олувчи тугмага эга. Бундан ташқари, уларнинг орқа қопқоғи шишадан ишланган, бу Galaxy S7 флагманини ёдга солади.
Galaxy A7 анъанага кўра, 5.7 дюймли катта Super AMOLED экрани билан таъминланган. A5 экран диагонали - 5,2 дюйм, A3 экран эса - 4,7 дюйм. Тўнғич A7 ва A5 қурилмалари 1,9 ГГц частотали процессорга ва 2 Гб оператив хотирага эга.
Смартфонларнинг фотоимкониятлари сезиларли даражада яхшиланган. A5 ва A7 16 Мп'ли сенсорга эга олд ва орқа камера билан таъминланган, A3 — 8 Мп олд камера ва 13 Мп орқа сенсор. Шунингдек қурилмалар IP68 стандарти бўйича чанг ва намликдан муҳофаза қилинган. У тобора оммалашиб бораётган USB Type-C портига эга. (A5 ва A7 Samsung Fast Charge тезкор зарядка технологиясини қўллаб-қувватлайди). Уч қурилма Android 6.0.16 Marshmallow билан тақдим этилади.
Энг қизиғи, янгиланган смартфонлар серияси дастлаб Россияда сотувга чиқарилади, кейин эса - қолган Европа мамлакатларида.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди