Samsung компаниясининг янги ақлли телевизорларида Google Chromecast сервисига ўхшаган янги функция пайдо бўлади, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Янги функция Samsung Smart View иловасида кўзда тутилади ва бевосита смартфондан турли сервисларда очилган онлайн видеоларни жонли тарзда телевизор экранига узатишга хизмат қилади. Ҳозирда Smart View иловаси орқали телефон хотирасида сақланган видео, мусиқа ва расмларни телевизорга узатса бўлади.
Ушбу илованинг iOS дастури учун чиқарилган янги версиядан олинган скриншотлар мазкур янги имкониятдан дарак бермоқда. Скриншотларда YouTube, Amazon Prime Video ва Hulu каби видеохостинг иконкаларини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, илова смартфондан дистанцион пульт сифатида фойдаланиш имкониятини ҳам беради. Бундай янги функцияга эга телевизорлар тез орада CES 2017 кўргазмасида тақдим этилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди