20:03 / 04.01.2017
6 998

«Ўзбектелеком» провайдерлар учун ташқи каналлар тарифларини туширди

«Ўзбектелеком» провайдерлар учун ташқи каналлар тарифларини туширди

2016 йилнинг 21 декабридан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет хизматлари тарифи 1 Мбит/секунд учун 91,50 долларга туширилди. Бу ҳақда, «UzDaily»га асосланиб, «Дарё» хабар берди.

2016 йилда тарифлар 12 марта қисқартирилди. 13 январда 1 Мбит/секунд учун тариф 156,24 доллар қилиб белгиланган эди. Эндиликда бу рақам 91,50 долларни ташкил этди.

2015 йилда нарх 17 марта туширилди. Ўша йилнинг январида 1 Мбит/секунд учун тариф 259,29 долларни ташкил қилган бўлса, декабрга келиб бу кўрсаткич 157,60 долларгача туширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Ўзбектелеком» провайдерлар учун ташқи каналлар тарифларини туширди