13 май куни телекоммуникация хизматларини тақдим этувчи VimpelCom Ltd ҳалқаро провайдери (Ўзбекистонда "Beeline" савдо белгиси) 2015 йил I чорагининг молиявий ва операцион натижаларини тақдим этди.
Давр натижаларига кўра "Beeline" абонентларининг сони 10 356 000 кишини ташкил этди. Мобил алоқасининг бир абоненти учун ўрта статистик ҳисоб 12 819 сўмни ташкил этди, бу эса ўтган йилга нисбатан 14%га кўп. Шунда МОУ кўрсатгичи (бир ой давомида бир абонент сарфлаган дақиқалар сони) 491 дақиқани ташкил этди.
Республика уяли алоқа бозоридаги етакчисининг соф операцион фойдаси январдан март ойига қадар 409 миллиард сўмни ташкил этди.
"Аввал эълон қилиганидек, 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистонда "Beeline" ҳисоботни шу ердаги валютада тақдим этади, шу боис бизнинг ҳисоботимиз мижозларимиз учун янада қулай ва тушунарли бўлади, - дейди "Unitel" МЧЖ бош директори Владимир Петров. - Биринчи чорак мобайнида биз кўп нарсани улгурдик, ҳам хизмат кўрсатиш борасида, агентлик тармоғимизни яхшиладик, бутун 3G тармоғи бўйича инноватсион "Ҳозирлик эффекти" HD-технологиясини ишга туширдик. Йил сўнгига қадар янги база станцияларини ишга тушириш борасида яна кўп меҳнат қилишимиз даркор, бизнинг жамоамиз бу мақсадга эришишига ишонаман". “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди