Интернет нашрларида Apple корпорациясининг навбатдаги смартфонлари ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Жумладан, янги моделларнинг камералари сифати ошиши, уларга Force Touch технологияси ўрнатилиши айтилмоқда. Forbes журнали барча тафсилотларни ўз саҳифаларида баён этиб берди.
KGI Securities таҳлилчиси Мин Хи Куонинг фикрича, моделларнинг асосий янгилиги “ақлли” соатлар ва ноутбукларда тажрибадан ўтказилган Force Touch технологияси бўлади, деб ёзади Kun.uz.
Экран ўлчамлари ва ечимлари тўққиз ой муқаддам чиққан iPhone 6 ва iPhone 6 Plus моделлари билан бир хил бўлади (4.7 ва 5.5 дюйм). Корпуслар ассортиментига “гулоб олтин” варианти киритилади.
Камера ечими 12 мегапикселни ташкил қилади. Шунингдек, А9 процессори ҳамда 2 Гб оператив хотира ҳақида маълумот берилмоқда. Қўшимча равишда Touch ID технологиясининг такомиллаштирилиши ва смартфонни имо-ишоралар билан бошқариш имкониятининг туғилиши ҳақида айтилмоқда.
Таърифланган моделлар жорий йилнинг август ойидан сотувга чиқарилади. Мин Хи Куонинг ҳисоб-китобларига қараганда, йил охирига қадар компания 80-90 млн смартфон сотишга муваффақ бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади