Россиянинг етакчи мобил алоқаси компанияси «Мобильные ТелеСистемы» ОАЖ (МТС) 2015 йилнинг дастлабки чорагида Россия ва МДҲ давлатларидаги корхоналарининг молиявий ҳолати ва амалга оширилаётган ишлари бўйича чорак якунини тақдим этди. Мазкур ҳисобот компания расмий сайтида берилган, де ёзади Kun.uz.
Чорак якунига кўра берилган ҳисоботда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган UMS ҚК 423,6 минг абонентга хизмат кўрсатиб келаётгани маълум бўлди.
МТС томонидан ишлаб чиқилган ҳисобот-презентация кўринишидаги файлда маълумот берилишича, корхонанинг Ўзбекистондаги бўлими жорий йилнинг сўнггига қадар ўз абонентлари сонини 1,15 млн.га етказишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва МТС қўшма лойиҳаси асосида 2014 йилнинг 1 декабридан ишга туширилган UMS алоқа оператори дастлабки ойда жами бўлиб 118,1 минг абонентга эга бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди