YouTube видеопортали яратувчилари портал ташкил топганининг 10 йиллигига “The A-Z of YouTube” (YouTube А дан Я гача) деб аталган, хизматнинг фаолияти давомидаги энг машҳур клиплардан тузилган клип яратди. Ушбу ролик YouTube Spotlight расмий каналида жойлаштирилди ва намойишнинг биринчи кунларида 2,8 млн марта кўрилди, деб хабар бенрмоқда Kun.uz.
Умумий ҳисобда ушбу микс клипда 75та энг машҳур клиплар жамланган, уларни шартли равишда 18та услуб – ҳайвонлар, мемлар, янгиликлар, Gangnam Style ва бошқаларга ажратиш мумкин. Бу клипдаги барча иштирокчиларнинг тўлиқ рўйхати роликнинг YouTube’даги саҳифасида чоп этилган.
Юбилейга аталган видео машҳур видеолар китобини очиш билан бошланади ва охирида YouTube’да биринчи жойлаштирилган “Мен ҳайвонот боғидаман” деган клипга ҳавола бериш билан якунланади. Дарвоқе, бу клипни ҳали ҳам YouTube’да кўриш мумкин ва 10 йил ичида у 24 млн марта намойиш қилинган.
YouTube’да жойлаштирилган энг машҳур видео Gangnam Style клипи бўлган, у 2012 йилнинг июль ойидан 2015 йилнинг май ойигача 2,3 млрд мартадан кўпроқ намойиш йиғган. 2014 йилда ушбу клип 2 147 483 647 марта намойиш қилиниб, YouTube’нинг ҳисоблагичи ишдан чиқишига сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?