15:20 / 30.03.2017
8 121

Одноклассникида интернет-дўконлар пайдо бўлди

Одноклассникида интернет-дўконлар пайдо бўлди
Одноклассники ижтимоий тармоғи интернет-дўконлар ва брендларнинг маҳсулотлари ва хизматлари намойиш этилган кўргазма майдончаларини синовдан ўтказмоқда. ЭНДИЛИКДА ижтимоий тармоқда Megogo ва ShowJet хизматларидан фильмлар ва сериалларга, “Спортмастер”, “Media MarkEt”, “Clarins”лардан маҳсулотарга буюртма бериш имкони мавжуд. Яқин кунларда товарлар кўргазмасини намойиш этиш имконияти барча гуруҳлар учун йўлга қўйилади.

Кўргазмага гуруҳ маъмурлари алоҳида маҳсулотлар, ҳамда товар ва хизматлар туркумини қўшиш имкониятига эга бўладилар. Ҳар бир эълон учун нарх, таъриф ва суръатлар қўшиш мумкин бўлади. Шунингдек гуруҳ маъмури янги маҳсулотларни тўғридан тўғри гуруҳ янглиликлар тасмасида намойиш этилишини созлаши мумкин.
Фойдаланувчилар гуруҳларида чоп этилган эълонлардан фарқли ўлароқ дўконлар маҳсулотлари қўйилган эълонлар муддатсиз бўлади. Гуруҳларда маҳсулотларни жойлаштириш бепул.

Маҳсулот ёки хизматларга гуруҳ чати орқали, эълондаги “Боғланиш” тугмаси ёрадмида, буюртма берса бўлади. Сотувчилар буюртмаларни қабул қилиш учун ботларни созлашлари ва уларни Одноклассникининг очиқ “API”си орқали хабарлар билан ишловчи тизимларини интеграция қилишлари мумкин бўлади. “Боғланиш” тугмасига эга эълонни промо-пост сифатида Одноклассники тасмасида “myTarget” платформаси орқали тарғиб қилиш имконига эга бўлади. Ҳозирги вақтда маҳсулотлар кўргазмаси фақат ижтимоий тармоқнинг веб кўринишида ишламоқда. Яқин вақтда у мобил қурилмаларда ҳам мавжуд бўлади.

Одноклассники лойиҳаси раҳбари Антон Федчин:

– Одноклассники – шунчаки ижтимоий тармоқ эмас. У хизматлар ва иловалар эко-тизимидир. Биз фойдаланувчилар Одноклассникида хамма керакли нарсаларни: дўстларни, қизиқарли контентни, фойдали маҳсулотлар ва хизматларни излаб топишларини хоҳлаймиз. Бир неча ой олдин биз эълонлар майдонига ишончли қадам босдик ва маҳсулотлар ва хизматлар сотиш хизматини ишга туширдик. Тажрибамиз муваффақиятли ўтди ва биз хизматга бўлган талабни кўрдик. Бизнинг бу йўналишдаги иккинчи қадамимиз тизимни бизнес вакиллари, айниқса кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун мослаштириш. ИшонамизКИ, қулай хизмат хам харидорлар, хам дўконлар учун жараённи енгиллаштиради ва ижтимоий тармоқларда бизнесни янада ривожлантиришига янги туртки беради.

Одноклассники лойиҳасининг бизнесни ривожлантириш менеджери Семен Боярский:

– Маҳсулотлар кўргазмасининг ишга туширилиши – ОКда бизнес имкониятларини ривожлантиришдаги муҳим қадамлардан биридир. Дўконлар ва брендлар ўз товар ва хизматларини Одноклассникининг катта аУдиторияси ўртасида тарғиб қилиш имкони бўлади, харидорларга эса ортиқча харакатларсиз сотувчига ижтимоий тармоқнинг ўзида хабар ёзиш мумкин бўлади. Янги хизмат ишга туширилиши билан ОКда бизнес учун эко-тизим юзага келди: эндиликда компаниялар ўз маҳсулотлари ва хизматларидан иборат кўргазмаларни ташкил этиБ, уларни реклама орқали тарғиб этишга буюртма бериш ва буюртмаларни шахсий ёзишувлар орқали қабул қилиш имконига эга бўладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассникида интернет-дўконлар пайдо бўлди