13:52 / 02.06.2015
6 429

Хитойда юзни аниқловчи банкомат пайдо бўлди

Хитойда юзни аниқловчи банкомат пайдо бўлди

Хитойнинг Tzekwan технологик компанияси Цинхуа университети билан ҳамкорликда дунёдаги биринчи биометрик банкомат ишлаб чиқди. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Айтилишича, банкомат юз таниш хусусиятига эга. У орқали пулларни нақдлаштириш учун аввало юз идентификациясидан ўтиш талаб этилади.
Биометрик банкомат ичига камера ўрнатилган. У мижознинг юзини суратга олиб, ўзидаги маълумотлар базаси билан қиёслаб кўради. Ишлаб чиқарувчиларнинг эътироф этишича, ускуна инсоннинг биологик ўзига хосликларини эслаб қолади ва ҳатто уларнинг ташқи кўриниши ўзгариб кетган бўлса ҳам таний олади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда юзни аниқловчи банкомат пайдо бўлди