Ўзбекистонда One M9 смартфонининг модификацияларидан бири HTC One E9+ Dual SIM смартфони савдоси бошланди, деб хабар бермоқда Kun.uz. Бу смартфон One M9 дан корпуси поликарбонатдан эмас, балки металлдан ясалгани билан фарқ қилади.
HTC E9+ Dual SIM смартфони кўрсатиш қобилияти 2560х1440 нуқтани ташкил қиладиган ва Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя қатлами билан қопланган 5,2-дюймли дисплейдан, 8 ядроли 64 битли 2 ГГц ли MediaTek Helio X1 процессори ва графикага жавоб берувчи PowerVR G6200 процессори, 3 Гб тезкор хотира, 32 Гб доимий хотира (microSD слотлари ёрдамида 128 Гб гача ошириш мумкин) билан жиҳозланган.
Смартфонда автофокусли, LED вспишкали, 4К кўрсатиш қобилияти билан суратга олувчи 20 Мп ли асосий камера, 13 МП ли олд камера ўрнатилган. Смартфон аккумулятори 2800 мА-соатни ташкил қилиб, бу кутиш режимида 590 соат ишлаш ва узлуксиз суҳбат режимида 21 соат ишлаш имконини беради.
Симсиз тармоқларга уланишга 4G LTE, 3G, Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac, Bluetooth 4.1 адаптерлари жавоб беради. NFC технологияси қўллаб-қувватланиб, смартфондан навигатор сифатида фойдаланиш мумкин (GPS / A-GPS, GLONASS). Шунингдек, смартфонда microUSB 2.0 порти, 3,5 мм ли аудиоразъём, стереодинамикли аудиотизим, шовқинни фаол бартараф этувчи функцияга эга микрофон, акселерометр, гироскоп, яқинлашиш датчиги, рақамли компас, барометр ўрнатилган.
Смартфон Nano-SIM карталари учун иккита слотга эга.
Смартфонга операцион тизим сифатида Android 5.0 Lollipop ўрнатилган. Смартфон Тошкентдаги “Флешка” техника бозорида 2,475,000 сўм нарх билан, One M9 смартфони эса 2,8 млн сўмдан таклиф этилмоқда. Иккала смартфонга KPK.uz интернет-дўконида буюртма бериш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг