13:10 / 18.05.2017
6 150

Ўзбекистонда янги TAS-IX пайдо бўлади

Ўзбекистонда янги TAS-IX пайдо бўлади
Ўзбекистонда интернет трафикни узатувчи янги ҳудуд ташкил этилади. Ҳозирча, «Tas-ix 2» деб номланаётган лойиҳа устида жиддий иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» АЖ бош директори Шуҳрат Қодиров Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди, дейди Kun.uz сайти.

Лойиҳага кўра, жаҳон интернет тармоғининг ўзбек сегменти янада сифатли ва арзон таркиб билан бойитилади. Айни чоғда, ўзбекистонлик фойдаланувчилар кўпроқ ташқи каналга мурожаат қилади.

«Бозордаги барча маҳаллий таркибни бойитиш устида ишлаши керак. Маҳаллий трафикни айирбошлаш учун жой бўлиши кутилаётган «Tas-ix 2» таркиб генераторлари учун фойдали восита бўлиши керак. Биз шу масала устида ишлаяпмиз. У фойдаланувчилар учун анча арзон ҳам бўлади. Тез орада буни эълон қиламиз», – деди Қодиров.

Ҳозирда, Ўзбекистонда маҳаллий интернет тармоғи ҳисобланувчи TAS-IX майдонидан фойдаланиш барча интернет провайдерлари томонидан бепул тақдим этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда янги TAS-IX пайдо бўлади