22:24 / 19.06.2017
14 467

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари «ақлли» бўлади

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари «ақлли» бўлади
© Фото: Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг намунаси. Олд томони

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари шахсни тасдиқловчи ҳужжат статусига эга бўлади — у хорижий давлатларда ишлатиладиган ID-карталарга ўхшаш бўлади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 19 июнь куни чиқарилган №389-сонли қарорида назарда тутилган, деб ёзади Kun.uz нашри.

Ҳужжатга кўра, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари пластикдан тайёрланади ва жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШ ШИР) ҳамда қурилмалар ўртасида контактсиз маълумотлар алмашиш имконини берувчи махсус электрон белги (NFC смарт-карт) билан таъминланади.

2021 йилнинг 1 январига қадар техник кўрикдан ўтганлик ҳақидаги маълумотлар, автотраспортга эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш учун ишончнома, фуқаролик мажбурияти суғурта полисига эгалик ҳам босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади — улар ҳам NFC чипи ичига киритилади.

Бу ҳужжатларнинг қоғоздаги кўринишини мажбурий тарзда расмийлаштириш бекор қилади.

Шунингдек, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш жараёни ҳам соддалаштирилди. Қарорга кўра, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари олиш учун ҳайдовчилар фақат паспорт, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни тақдим этишса кифоя.

Ички ишлар органлари тизимида ахборот-коммуникация технолгиялари хизматини жорий этиш билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги «Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизмати кўрсатиш Маркази» шуғулланади. Марказ шунингдек, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, шунингдек, ички ишлар органлари фаолияти доирасидаги бошқа ҳужжатларни олиш учун жисмоний ва юридик шахсларга зарур ҳужжатларни йиғиш ва тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатади..

© Фото: Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг намунаси.
Орқа томони


© Фото: Янги намунадаги автомототранспорт воситаси рўйхатдан
ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг намунаси. Олд томони.


© Фото: Янги намунадаги автомототранспорт воситаси рўйхатдан
ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг намунаси. Орқа томони.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари «ақлли» бўлади